Shifo.uz Xalq Tabobati Соғлиқ учун энг фойдали 8 та кўкат

Соғлиқ учун энг фойдали 8 та кўкат

Соғлиқ учун энг фойдали 8 та кўкат

Ошкўклар инсон организмининг витамин захирасини тўлдиради, иммун тизими, меъда, жигар ва буйракка яхши таъсир кўрсатади. Гўшт, балиқ маҳсулотлари солиб тайёрланган овқатларни, янги узилган кўкатлар билан истеъмол қилиш кони фойда. Уларнинг ноёб таркиби ҳам шундан далолат беради.

1. Исмалоқ — озиқ моддаларига бойлиги бўйича ошкўклар ичида биринчи ўринда туради. У А, В1, В2, В5, В6, В9, С, Е, H, PP, К витаминлари, темир, кальций, магний, натрий ва фосфор, аминокислоталар ва эфир мойига эга. Исмалоқ организмни шлаклардан тозалайди. Ичак, қон томирлари фаолиятини яхшилайди.

2. Кўк пиёз ҳам А, В1, В2, В5, В6, В9, С, Е, К, РР, холин, темир, калий, кальций, магний, мис, натрий, селен, рух ва фосфорни ўзида мужассамлаштирган. Унинг ноёб таркиби кишини вирусли инфекцион касалликлардан ҳимоя қилади.

3. Ялпиз А, С витаминлари гуруҳи и В9 витамини, темир, калий, кальций, магний, марганец, мис, натрий, рух, фосфор каби микро ва макроэлементларга бой. Бўғим касалликлари, бош оғриғини даволайди. Ялпиздан тинчлантирувчи восита сифатида ҳам фойдаланишади.

4. Петрушка A, В1, В2, В5, В6, В9, С, E, H, К, РР, холин, темир, кальций, калий, магний, мис, натрий ва фосфорнинг манбасидир. Қон босимини меъёрга келтиради, гастрит, жигар касалликларини даволайди, милкларни мустаҳкамлайди.

5. Сельдер. Бу ошкўк ҳам бошқа кўкатлар каби ўзида А, В1, В2, В6, В9, С, Е, К витаминлари, темир, калий, кальций, магний, натрий ва фосфорни сақлайди. Организмни токсинлардан тозалаш, вазнни камайтиришга ҳисса қўшади.

6. Райҳоннинг таркибидан ҳам барча витаминлар ва макро ва микроэлементларни топасиз. Муаттар ҳидли кўкатдан йўтални, оғиз бўшлиғи касалликларини даволаш, жигарни тозалашда фойдаланилади.

7. Укроп. А, В1, В2, В5, В6, В9, С, Е, РР витаминлари, темир, калий, кальций, магний, мис, марганец, натрий, рух ва фосфорни ўзида мужассамлаштирган. Овқат ҳазм қилиш жараёнини, қон айланишини яхшилашда, организмдаги шлак ва сафрони ҳайдашда иштирок этади. 8. Руккола. А, В1, В2, В3, В6, В9, С, Е, К витаминларини ўзида сақлайди. Қондаги шакар миқдорини камайтиради, тўпланган тузларни парчалайди. Меъда-ичак фаолиятини яхшилайди.

Манба: Хабардор.уз

6 ta ovoz
Ovoz berish:
1 2 3 4 5